UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  1 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  3 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди Янгиликлар

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди

Бир неча кун аввал сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиққанди.

Буни Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам тасдиқлаган эди. Бугун ЎФА ушбу учрашув ўтказилиши борасида расман хабар берди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ноябрь Тошкентда Қирғизистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида ташкил этилади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор" стадиони. 17:00

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.


Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика