UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  0 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  2 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  1 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  12 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  7 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0

Расмий хабар: Осиё чемпионати сабаб Суперлига тақвимида ўзгаришлар юзага келди Янгиликлар

Расмий хабар: Осиё чемпионати сабаб Суперлига тақвимида ўзгаришлар юзага келди

Осиё Футбол Конфедерациясида шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, мазкур Осиё чемпионати баҳслари мамлакатимиздаги тўрт стадион – Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив”, Олмалиқдаги ОКМК ҳамда Намангандаги “Марказий” стадионлари мезбонлик қилади.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, Coca Cola Суперлигаси 19 ҳамда 20-тур баҳслари Осиё чемпионати учрашувлари вақтига тўғри келади. Шу боис, мазкур тур учрашувлари ўтказилиши билан боғлиқ ўзгаришлар мавжуд.

Жумладан, 19-турдаги АГМК – “Машъал” ҳамда 20 турдаги “Бунёдкор” – “Андижон” учрашувлари, “Бунёдкор” ҳамда ОКМК стадионлари Осиё чемпионати баҳслари учун банд эканлиги ҳисобга олиниб, ушбу турда мезбонлар ўзаро жой алмашади. Табиийки, 6-турдаги “Машъал” – АГМК ҳамда 7-турдаги “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувлари мезбонлари ҳам алмашади.

Шунингдек, 6-тур доирасидаги “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашуви Термиз шаҳридаги ҳозирги эпидемиологик вазият туфайли Қўқон шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи давра учрашувига эса, табиийки Термиз мезбонлик қилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ушбу мавсум тақвими ишчи режасини ишлаб чиққан. Ушбу тақвим терма жамоалар ҳамда клублар иштирок этадиган барча мусобақалар инобатга олиниб тузиб чиқилган бўлиб, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ОЧЛ баҳслари тақвими расман тасдиқланса, эълон қилинади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика