

Охирги беш йил мобайнида Наманганннинг "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келган маҳоратли ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" билан шартномага имзо чекди.
Маълумот ўрнида, Мирзоҳид Ғофуров ўтган мавсумда наманганликлар сафида 25та баҳсда майдонда ҳаракатланиб, 1та гол муаллифи ҳамда 1та голли узатмани амалга оширди.
Жамоа раҳбарияти ва барча футболсевар мухлислари номидан Мирзоҳид Ғофуровга янги футбол мавсумида "Нефтчи" ПФКдаги фаолиятига каттадан-катта омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз", - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Ғофуров "Нефтчи"га ўтиши ҳақида хабар бергандик.




