Расмий хабар: Мурод Исмоилов “Нефтчи”да иш бошлади

Narzulla Saydullayev
18 сен 2017, 19:15
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штаби яна бир тажрибали мутахассис билан бойиди.

Фарғона клуби мухлислари учун яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Мурод Музаффарович Исмоилов жамоага қайтарилди. Эндиликда мазкур мутахассис “Нефтчи” мураббийлар штабида Вадим Абрамовга кўмаклашади. Исмоилов жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият кўрсатади.

Мурод Музаффаровичнинг узоқ йиллик тажрибаси ва малакаси жамоамиз равнақи йўлида кўп асқотишига ишонамиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz