Расмий хабар: Жо Харт “Тоттенхэм” аъзосига айланди

Eldor Akmurzayev
18 авг 2020, 19:19
Англия термасининг собиқ посбони фаолиятини “шпорлар” таркибида давом эттиради.

33 ёшли киппер билан келишув 2022 йилга қадар тузилди. У ўтган мавсумни “Бёрнли”да ўтказти, уч ўйинда 7 та голни дарвозасидан олиб чиққанди.

Харт “Манчестер Сити”даги фаолияти билан кўпчиликка таниш. У “шаҳарликлар” либосида 2 бор Англия чемпионлигини (2011/12, 2013/14) қўлга киритган ва мамлакат Кубоги (2011/12) ҳамда Суперкубогида (2012) зафар қучган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SpursOfficial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›