Расмий хабар: Дэвид Мойес “Сандерленд” бош мураббийи этиб тайинланди
23 июл 2016 14:42
Янгиликлар
Расмий хабар: Дэвид Мойес “Сандерленд” бош мураббийи этиб тайинланди
Куни кеча “Сандерленд” собиқ бош мураббийи Сэм Эллердайс Англия ассосиацияси билан шартнома имзолади.
Англия миллий терма жамоасини энди Сэм Эллердайс бошқарадиган бўлди. Бугун маълум бўлишича “қора мушукларнинг” бош мураббийи Дэвид Мойес этиб тайинланди. 53 ёшли мутахассис клуб билан 4 йиллик битимга имзо чеккан.
Таъкидлаш керакки, Мойес “Эвертон” клубини 10 йил бошқарган, шундан сўнг у “Олд Траффорд”га йўл олган. Мойес “МЮ” билан хеч қандай натижага эришмади, кейинчалик эса уни “Реал Сосьедад”да омадсиз тажриба кутиб турганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар