Расмий хабар: Баҳром Ҳайдаров - «Сурхон» бош мураббийи. Унинг олдига аниқ вазифа қўйилди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2020, 20:46
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда асосий масала «Сурхон» жамоасига янги бош мураббий тайинлаш эди. Кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган Баҳром Ҳайдаров «Сурхон» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Ҳайдаров зиммасига жамоани кучли учталикка олиб кириш вазифаси юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча championat.asia сайти Ҳайдаров "Сурхон" бош мураббийи бўлиш учун энг асосий даъвогарлиги ҳақида хабар берган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сурхон” матбуот хизмати