UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  0 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  8 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2

Расмий хабар: Анзур Исмоилов — АГМК футболчиси! Янгиликлар

Расмий хабар: Анзур Исмоилов — АГМК футболчиси!

АГМК селекция ишларидаги трансферларни эълон қилишни давом эттиради.

15 йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасида узлуксиз ўйнаган, 7 мавсум легионер сифатида Хитой Суперлигаси вакили «Чанчунь Ятай» жамоаси шарафини ҳимоя қилган, «Трактор», «Динамо» клубларида фаолият юритган, «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубогида кўп карра ғолиб чиққан тажрибали ҳимоячи, 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган Анзур Исмоилов АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Анзур Исмоиловга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Анзур дея ажойиб футболчини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!

Анзур Исмоилов ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1985 йил, 21 апрель куни таваллуд топган. Севимли рақами — 5.

Анзур Исмоилов АГМК жамоасида ҳам 5-рақамли либосда ўйнайди", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати. 


Эшитдик-да! Кримецдан кейин Анзур ҳам "Пахтакор"ни тарк этди        

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика