

Гап "Арсенал" дарвозабони Войцех Шенсни ҳақида кетмоқда. Туринликлар бироз аввал кипернинг трансферини расман эълон қилишди. Шенсни билан 4 йиллик шартнома имзоланди. Войцех туринликларга 12 миллион еврога тушди.У "кекса синьоралар" таркибида 23 рақам остида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шенсни ўтган мавсумни ижара асосида "Рома"да ўтказган эди.






