

Клуб ва 35 ёшли хорватиялик хавбек шартномани бекор қилишди.
Ракитич Саудия Арабистони чемпионати жадвалида 11-ўринда бораётган "Ал Шабаб" жамоасига ўтишга яқин.
Иван жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ракитич "Севилья"да жами 323та ўйинда майдонга тушиб, 51та гол ва 63та ассист қайд этди.



