Расман: "Хўжанд" ўзбекистонлик дарвозабонни трансфер қилди

Mirjalol Normatov
15 янв 2019
31 ёшли ўзбекистонлик дарвозабон Руслан Матниёзов Тожикистон чемпион "Хўжанд" жамоасига ўтди.

"Локомотив" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Руслан ўтган мавсумда "Сурхон" шарафини ҳимоя қилди. У ўзининг трансфери ҳақида шундай деди:

- "Хўжанд"нинг таклифи менга қизиқ туюлди. Албатта, ўз кучимни ҳорижда синаб кўришни яна бир марта такрорлашни истайман. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар анчагина яхши бўлмоқда. Ана шундай ака-укадек бўлган давлатларнинг кўплаб шаҳарларида фаолият олиб бораёганимдан хурсандман. "Хўжанд" билан кўплаб ғалабаларга эришиб, жамоанинг ОФК Кубоги гуруҳ босқичига йўлланма олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/fft_official