Расман: "Вест Хэм" Муҳаммад Қудус трансферини эълон қилди!

Administrator
28 авг 2023, 00:46
Футболчи ва ниҳоят инглиз клуби ўйинчисига айланди.

"Вест Хэм" клуби "Аякс"дан Муҳаммад Қудусни расман сотиб олди. Футболчи ва Лондон клуби беш йиллик шартнома имзолади. 23 ёшли ярим ҳимоячи "Вест Хэм" сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, аввалроқ ушбу трансфер суммаси 41,5+3 млн еврони ташкил қилиши хабар қилинганди.

Ўтган мавсум Қудус Нидерландия чемпионатида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол киритишни уддалади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: www.whufc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›