Расман: Усмонов "Пахтакор"нинг фахрий Президентига айланди

Narzulla Saydullayev
12 май 2017, 16:26
"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.

Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб Вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур Кабулович клуб Президенти этиб тайинланди. Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович клуб вице-президенти лавозимини эгаллади. "Пахтакор" клуби бош директори этиб Адисман Дмитрий Александрович тайинланди.

Бунгача клуб Президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда "Пахтакор" клуби фахрий Президенти хисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz