

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Улуғбек Бакаев жамоани 2019 йилнинг апрель ойида қабул қилиб олган бўлса, шу йилнинг ўзида 4-ўринни олишга муваффақ бўлган эди.
2020 йилги мавсумда 6-ўрин қўлга киритилди.
Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Сўғдиёна" 2021 йил ўзининг энг яхши натижасини кўрсатиб, Суперлигада тарихий кумуш медаллар соҳибига айланди.
2022 йилда клуб ОФК Кубоги ҳамда Ўзбекистон Кубоги ярим финалида қатнашди. Ҳар икки ярим финалда пенальтилар сериясида имконият бой берилди.
Маълумот ўрнида, Бакаев "Сўғдиёна" мураббийи сифатида Суперлигада 98 ўйинда 41 ғалаба, 32 дуранг ва 25 мағлубият қайд этди.
Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.



