Расман: Тожикистонда ҳам футбол бўйича барча мусобақалар тўхтатилди

Eldor Akmurzayev
25 апр 2020, 21:45
Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар бермоқда.

Тожикистон футбол федерацияси COVID-19 коронавирусининг олдини олиш бўйича Республика штаб-квартираси томонидан чиқарилган аҳолининг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оммавий ва спорт тадбирларини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлади.

Шу боис ТФФ ташкилот номи остида ўтказиладиган барча футбол турнирларини 10 майга қадар тўхтатди.

Қайд этилишича, мамлакат чемпионатининг 4-туридан ўрин олган қолган баҳслари эртага белгиланган вақтда ўтказилади. Навбатдаги турдан бошлаб эса Олий Лигада ҳам вақтинчалик танаффус эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ТФФ матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›