

"Узоқ ўйлаб, "Спартак"нинг таклифини рад этишга қарор қилдим. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу жамоага миннатдорлигимни билдираман ва уларнинг келгуси фаолиятига омадлар тилайман.
Бу жамоанинг амбицияси юқори эканлигига кўп бора амин бўлганман. Уларнинг профессионализмлиги мени лол қолдиради. Оилам билан қилинган муҳокамалардан сўнг, ушбу трансфердан воз кечдик.
"Спартак" ОМАД!", - деб ёзади футболчи ўзининг инстаграмида.



