Расман: "Специя"га янги мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
23 фев 2023
Леонардо Семпличи "Специя" бош мураббийи этиб тайинланди.

55 ёшли мутахассис билан жорий мавсум охиригача шартнома имзоланган бўлиб, агар жамоа А Сериядан тушиб кетмаса, у автоматик равишда 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилади.

Алоҳида айтиш жоиз, Семпличи мураббийликда яқинда ишдан бўшатилган Лука Готти ўрнини эгаллади.

Италия чемпионатининг 23-туридан кейин "Специя" 19 очко жамғарган ҳолда 17-ўринда бормоқда. Шомуродов жамоасининг энг яқин таъқибчиси "Верона"да эса 17 очко бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: acspezia.com