UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  10 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  338 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди... Янгиликлар

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "аждарлар" таркибини тарк этди.


Шуҳрат Муҳаммадиев янги мавсумни "Локомотив" сафида бошлайди. "Темирйўлчилар" икки йилдан буён Муҳаммадиевнинг хизматларига қизиқиш билдириб келишаётганди. Ниҳоят ушбу келишув амалга ошди. Муҳаммадиев кеча "Насаф" қароргоҳини тарк этган ва бугун Тошкентга, яъни ўзининг янги жамоаси "Локомотив" таркибига бориб қўшилади.

Бу хабарни футболчининг ўзи тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" сафида Олий лигада жами 89 ўйин ўтказган ва 3 маротаба рақиблари дарвозасини нишонга олган.

Шуҳрат Муҳаммадиев "аждарлар" билан 4 бор бронза медалларига сазовор бўлди. Шунингдек, Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган.

Муҳаммадиев "Локомотив" билан музокара ўтказмоқда


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика