Расман: "Севилья" Мендилибар истеъфосини эълон қилди

Omonjon To`xtamirzayev
9 окт 2023
"Севилья" матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Хосе Луис Мендилибар ўз лавозимидан озод этилганини эълон қилди.

62 ёшли мутахассис жамоа бошқарувини март ойида қўлга олганди. Унинг қўл остида жамоа Европа Лигасида зафар қучди ва бу мавсум ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Янги мавсумда "Севилья" Ла Лигада 14-ўринни эгаллаб турган бўлса, ЕЧЛда 2 турда 2 дуранг ва гуруҳда 3-поғонани банд этиб турибди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: https://www.sevillafc.es/