Расман. "Рома" яна бир трансферни эълон қилди

Khoja
5 сен 2024
Матс Хуммельс фаолиятини А Серияда давом эттиради.

35 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида «Рома»га ўтди ва Рим клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. 

Немис футболчиси ўтган мавсум якунида Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этганди. У аввалги мавсумда Бундеслигада 25 ўйинда 3 та гол урган, жамоа билан ЕЧЛ финалигача борганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com