Расман: "Рома" навбатдаги трансферини амалга оширди

Mirjalol Normatov
8 июн 2018
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте "Рома"га ўтди.

Рим жамоаси матбуоти хабарига кўра, клуб футболчини 20 млн еврога сотиб олиш шарти билан 5 млн евро эвазига 1 йилга ижарага олди.

23 ёшли Кристанте "Аталанта" таркибида 2016 йилдан буён ҳаракат қилди ва жамоа билан умумий 59 учрашувда қатнашди ва 15 гол киритишга эришди.

Бунга қадар у "Милан", "Бенфика", "Палермо" ва "Пескара" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Италия миллий термаси сафида 5 учрашувда қатнашган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/asroma