Расман: "Рома" Абрахамнинг трансферини эълон қилди
17 авг 2021 15:35
Янгиликлар
Расман: "Рома" Абрахамнинг трансферини эълон қилди
"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам "Рома" ўйинчисига айланди.
Олдинроқ, 23 ёшли англиялик футболчи Римга учиб келгани ва тиббий кўрикдан ўтгани хабар қилинган эди. Шартнома беш йилга мўлжалланган - 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
"Рома" футболчи учун 40 миллион евро тўлади. Олдинроқ хабар берилганидек, Абрахамнинг маоши бир мавсум учун 5 миллион евро (қўшимча 1 млн бонуслар кўринишида)ни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Абрахам "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2020/21 йилги мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
14:04
Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин" 18
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар