РАСМАН: Рибери яна бир йил "Бавария"да қолади

Aslanov Jasurbek
7 май 2018, 18:13
"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери ўз клуби билан шартномасини узайтирди.

Франциялик футболчининг янги келишуви 2018/19 мавсум охирида якунига етади.

35 ёшли "Бавария" хавбеки "Твиттер" орқали қуйидагиларни маълум қилди:

"Бавария" билан 2019 йилгача бўлган янги шартнома имзолаганимдан хурсандман".

Рибери 2007 йилдан бери немис грандида тўп тепади. У "Бавария" таркибида саккиз карра Германия чемпионига айланди, Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, беш мартадан мамлакат Кубоги ва Суперкубогида зафар қучди, УЕФА Суперкубоги ва немис лига Кубогини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbayern.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›