

Лукас Васкес клуб билан шартномасини узайтирди. Битим 2024 йилга қадар мўлжалланган.
29 ёшли вингер "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи ўтган мавсум 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 8та ассист қайд этди. Васкес Испания терма жамоасида 9та ўйинда майдонга тушган.




