UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  1 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  13 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10

Расман: “Реал” Ла Лига рестартидан кейин қолган баҳсларни бошқа стадионда ўтказади Янгиликлар

Расман: “Реал” Ла Лига рестартидан кейин қолган баҳсларни бошқа стадионда ўтказади

Бу ҳақда “қироллик клуби” раҳбари Флорентино Перес маълум қилди.

“Сантьяго Бернабеу”даги реконструкция ишларини тезлаштириш мақсадида жамоа 2019/20 йилги мавсум уй учрашувларини “Альфредо ди Стефано” ўйингоҳида ўтказади.

“Испания чемпионатининг қолган уй учрашувларини захира жамоаси ("РМ Кастилья") майдонида ўтказишга қарор қилдик. Бу эса бизга “Сантьяго Бернабеу”даги реконструкция ишлари жадаллашишига кўмаклашади”, дейди клуб раҳбари.

“Альфредо ди Стефано” ўз бағрига олти минг томошабинни сиғдира олади. Арена Ла Лиганинг барча талабларига жавоб беради – замонавий ёритиш ҳамда видеоассист тизими (ВАР).

Испания чемпионати рестарти 11 июнь куни “Севилья” — “Бетис” баҳси билан бошланади. “Реал” эса узоқ танаффусдан кейин илк учрашувини 14 июнда уйда “Эйбар”га қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика