Расман: Рами янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Туркияга етиб келди

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 18:55
"Фенербахче" ўз расмий сайтида франциялик футболчи Одил Рами билан шартнома имзоланаётганини маълум қилди.

Одил Рами Туркия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

33 ёшли футболчи 2017 йилнинг ёзидан буён "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бироқ клуб раҳбарияти уни рафиқаси билан муносабатлари туфайли жамоадан кетказиб юборганди.

Бунга қадар Рами "Лилль", "Валенсия", "Милан" ва "Севилья" каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Fenerbahce

Сўнгги янгиликлар

Барча ›