Расман: Ража Наингголан "Кальяри"га қайтди

Alisher
5 авг 2019
Белгиялик футболчи Ража Наингголан "Кальяри"га қайтди.

"Интер" ярим ҳимоячини бир мавсумга "Кальяри"га ижарага берди.

31 ёшли Наингголан фаолияти давомида "Интер"дан ташқари "Пьяченца", "Кальяри" ва "Рома" клубларида ўйнаган.

Ража ўтган мавсум "Интер" таркибида 36 ўйинда қатнашиб, 7 гол киритишга эришди.

Футболчи 2009-2018 йиллар давомида Белгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Белгиялик футболчи: "Интер" ҳали мени қўйиб юборганидан афсусланади" 


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/CagliariCalcio