Расман: Про лига тўпурари "Динамо"га ўтди
08 янв 2024 13:32
Янгиликлар
Расман: Про лига тўпурари "Динамо"га ўтди
Суперлига янги мавсуми олдидан селекция ишлари жараёнида "Динамо" мураббийлар штаби кўз остига олиб қўйилган яна бир ўйинчи жамоа аъзосига айланганини расман эълон қилди.
"Про лига 2023 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарига айланган Анвар Ҳожимирзаев "Динамо" клубига ўтишга қарор қилди. Ярим ҳимоя ва ҳужумда бир хил ўйнай оладиган 29 ёшли футболчи билан бугун бир йиллик шартнома имзоланди", – дейилади "Динамо" хабарида.
Анвар Ҳожимирзаев 2023 йилги мавсум "Қўқон-1912" сафида Про лигада 20 та ўйинда 16 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилган.
29 ёшли ҳужумчи бугун "Локомотив" ёшларига қарши назорат ўйинида гол уришга ҳам улгурди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар