Расман: "Порту" Аргентина терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади

Alisher
2 авг 2019, 18:24
"Аждарлар" аргентиналик дарвозабон билан шартнома имзолашди.

Мексиканинг "Америка" клуби дарвозабони Агустин Марчесин 7,5 миллион евро эвазига "Порту"га ўтди. Бу ҳақда Португалия клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Шартнома 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.

31 ёшли Марчесин 2015 йилдан буён Мексиканинг "Сантос Лагуна" ва "Америка" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Дарвозабон Аргентина терма жамоасида 4та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcporto.pt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›