

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис жамоа билан 2023 йилга қадар ишлайди. Шунингдек, унинг ёрдамчилари Хесус Перес, Мигель Д'Агостино ва Тони Хименес ҳам ўз фаолиятини давом эттиришади.
Почеттино 2014 йилдан буён "Тоттенхэм"ни бошқармоқда. Ўтган мавсумда унинг қўл остидаги жамоа АПЛнинг 3-поғонасини эгаллади.



