UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Ариҳиро Сентоку — ОКМК футболчиси.

Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоада бир неча кундан бери кўрикдан ўтаётган япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.  Ариҳиро Сентоку янги мавсумдан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

"Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998-йил 12-декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку "кончилар"нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздоватс» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган", -дейилади ОКМК берган расмий хабарда.

ОКМК сафида япониялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика