Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади
04 фев 10:21
Янгиликлар
Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади
ОКМК янги мавсумга селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб яна бир иқтидорли ёш футболчи — Абубакр Ризо Турдиалиевни ўз сафига қўшиб олди. Икки карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган ярим ҳимоячи бу йилдан эътиборан ОКМК ФК шарафини ҳимоя қилади.
24 ёшли ҳимоячи бунга қадар Қаршининг "Насаф", Тошкентнинг "Олимпик» ва" "Локомотив" клубларида тўп сурган. Шунингдек, у Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси сифатида ҳам ҳаракат қилган. Турдиалиев ўтган мавсумни "темирйўчилар" сафида ўтказган бўлиб, 20 та ўйинда майдонга тушган ва барқарорлик кўрсатган. Эндиликда, ОКМК ФК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар