Расман: ОКМК "Бунёдкор" сардори билан шартнома имзолаганини эълон қилди
09 янв 2024 12:30
Янгиликлар
Расман: ОКМК "Бунёдкор" сардори билан шартнома имзолаганини эълон қилди
Жамоа бўлажак мавсум олдидан навбатдаги трансфери ҳақида маълумот берди.
"Авазбек Ўлмасалиев 2000 йилнинг 27 март санасида Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Фаолияти давомида Фарғонанинг "Нефтчи", Тошкентнинг "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоаларида тўп тепган марказий ҳимоячи бўлажак мавсумда "кончилар" шарафини ҳимоя қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик (1+1) шартнома имзоланди", – дейилади олмалиқликлар хабарида.


23 ёшли ҳимоячи Суперлига баҳсларида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 8 та гол уришга эришган.
Маълумот учун, Ўлмасалиев 2023 йил "Бунёдкор" сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар