Расман: ОФК Кубоги-2020 мусобақаси бекор қилинди

Eldor Akmurzayev
26 авг 2020, 20:55
Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Манбага кўра, жорий йилги ОФК Кубоги мусобақаси муддатидан олдин тугатилди. Аниқроғи, турнир 2021 йилга қолдирилмаган, балки бутунлай бекор қилинган.

Энди ОФК тақвимида ОЧЛдан ташқари, 2020 йилда футзал бўйича фақат икки мусобақа қолди - Осиё чемпионати ва клублар ўртасидаги мусобақа.

Аввалроқ, жорий йил бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчиликлари кейинги йилга сурилгани ҳақда хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev