

“Ноттингем Форест” клуби “Севилья” аъзоси Гонсало Монтиелни ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Клубда Монтиелни мавсум охирида тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд. Инглиз клуби футболчини тўлиқ сотиб олиши учун 11 млн евро тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, Монтиель Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионати финалида ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга ошириб, Аргентинани Жаҳон чемпионига айлантирганди.



