Расман: “Ницца” “Барселона” ҳимоячисининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди

Eldor Akmurzayev
27 июн 2021, 19:25
Каталонияликлар аъзоси Жан-Клер Тодибо “Ницца”нинг тўлақонли футболчисига айланди.

Француз клуби 21 ёшли ҳимоячини сотиб олганини эълон қилди.

Тодибо 2020/21 йилги мавсумнинг 2-қисмини ижара асосида “Ницца”да ўтказди. У жамоа сафида 17 ўйинда қатнашиб, битта гол уришга эришди.

Жан-Клер Тодибо 2019 йил “Тулуза”дан “Барселона” сафига ўтиб, асосий жамоада атиги бешта ўйинда қатнашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ogcnice

Сўнгги янгиликлар

Барча ›