Расман: "Насаф" украиналик посбон трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
21 янв 2025
Янги мавсум учун пухта тайёргарлик кўраётган "аждарлар" трансфер ойнасида янги футболчиларни жалб қилишда давом этади.

Жамоага янги украиналик дарвозабон келиб қўшилди. Олександр Воробей фаолияти давомида Украинанинг "Волин", "Рух", "Виктория", "Альянс" ва сўнги мавсумни Грузиянинг "Гагра" жамоасида ўтказган.

Олександр "Насаф" билан бир йиллик келишувга эришди.

Аввалроқ "аждарлар" украиналик дарвозабон олиб келаётгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар бериб ўтган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати