Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради
08 ноя 2024 14:47
Янгиликлар
Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради
Ўтган йилги ОЧЛ ғолиби Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби кеча Эрнан Креспони бош мураббийликдан бўшатди.
Шундан сўнг клуб тезда аргентиналикка ўринбосар топди – португалиялик Леонарду Жардим жамоанинг янги бош мураббийига айланди.

Тажрибали мутахассис билан шартнома 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жардим ишлаган сўнгги клуби "Ал Райян" эди. Мураббий "Монако"даги фаолияти билан ном қозонган. Клубга биринчи келиши (2014-2018) айниқса муваффақиятли бўлган. "Монако" Жардим бошчилигидаги дастлабки икки мавсумда икки марта Франция чемпионатининг бронза медали соҳибига айланган. Португалияликнинг монегасклар бошчилигидаги учинчи мавсуми чинакам зафарли чиққан: жамоа 17 йил ичида биринчи марта Лига 1да ғалаба қозонган ва ПСЖнинг узоқ муддатли гегемонлигига чек қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар