

Шартномаси якунига етгани сабаб, «қизил иблислар»ни ҳимоячи Антонио Валенсия ҳамда ярим ҳимоячи Андер Эррера тарк этади.
33 ёшли эквадорлик Валенсия «манкунианликлар» сафида 2009 йилдан буён ҳаракат қилиб келарди. У клуб сафида жами 339та баҳсда майдонга тушиб, 25та гол уришга ва 62та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйишга эришган.
29 ёшли испаниялик Эррера эса 2014 йилда МЮга келиб қўшилганди. Андер Эррера жамоа либосида 189 баҳсда қатнашиб, 20 гол урган ҳолда 27 пас берган.



