Расман: "Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг билан янги шартнома имзолади
04 июл 2024 15:34
Янгиликлар
Расман: "Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг билан янги шартнома имзолади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди, деб хабар берилмоқда клуб расмий сайтида.
Эрик тен Хаг 2022 йилда "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлга олганди ва яқинда клуб у билан ҳамкорликни давом эттириш ниятидалиги маълум бўлганди.
54 ёшли нидерландиялик қўл остида "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсум АПЛда 60 очко билан 8-ўринни эгаллади. Англия Кубоги финалида эса "Манчестер Сити" таслим этилди (2:1). Айнан шу муваффақият клубга янги мавсум Европа Лигасида иштирок этиш имконини беради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар