РАСМАН: "Манчестер Сити" дарвозабон сотиб олди

Aslanov Jasurbek
8 июн 2017
"Манчестер Сити" "Бенфика" дарвозабони Эдерсон Мораесни ўз сафига қўшиб олди.

Бу ҳақда "шаҳарликлар" расмий сайти эълон қилди.

Эдерсон ҳамда Манчестер клуби ўртасидаги келишув 5 йилга мўлжалланган.

Олдинроқ "Сити" Эдерсонни харид қилиб, дарвозабон трансфери бўйича дунё рекордини янгилагани ҳақда эълон қилинганди.

Сўнгги мавсум Эдерсон "Бенфика" сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборган эди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia