

ФИФА Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг очилиб ўйинига ҳакам тайинлади. Қатар ва Эквадор ўртасидаги ўйинни италиялик Даниэле Орсато бошқариб боради. Учрашув "Ал Байт" стадионида ўтказилади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.




