

Хусусан бугун иқтидорли ярим ҳимоячи, Ўзбекистон МТЖ аъзолигига номзод Фозил Мусаев жамоамиз таркибига қўшилди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи бугунгача миллий чемпионатларимизда "Машъал", "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор" жамоалари сафида, легионер сифатида хориж чемпионатларида "Сепахон", (Эрон), "Жубило Ивата", (Япония) "Ал-Муайзир" (Қатар) клубларида ҳаракат қилган.
"Турон" футбол клуби жамоаси Фозил Мусаевга жамоамиздаги фаолиятига улкан зафарлар тилайди.



