Расман: Гвардиол кейинги ёзда "Лейпциг" сафига қўшилади
28 сен 2020 21:57
Янгиликлар
Расман: Гвардиол кейинги ёзда "Лейпциг" сафига қўшилади
У учун турли бонуслар ва 16 миллион евро тўланади. Бу ҳақда "Лейпциг" расмий сайти хабар берди.
Хорватиялик ёш ҳимоячи Йошко Гвардиол келаси ёзда "РБ Лейпциг"да тўп тепади.
Немис клуби 18 ёшли футболчининг трансферини Загребнинг "Динамо"си билан келишиб олди, футболчи ушбу мавсумни Хорватияда ўтказади.
У 2021 йил 1 июлда "Лейпциг" сафига қўшилади. Унинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Kicker маълумотларига кўра, немислар Гвардиол учун 16 миллион евро тўлашади. Шунингдек, шартномага турли бонуслар ҳам киритилган.
Олдинроқ ҳимоячи 20 миллион евро эвазига "Лидс"га ўтишга яқин тургани ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар