Расман: Германиялик жаҳон чемпиони фаолиятини тугатди

8 окт 2019, 19:50
Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнтайгер фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

35 ёшли хавбек ўз вақтида "Бавария", "Манчестер Юнайтед" жамоаларида тўп тепган. Унинг охирги жамоаси "Чикаго Файрс" клуби бўлди. Бастиан сўнгги 3 йилни МЛСда ўтказди. 

Бастиан 2014 йил Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Ҳозирга қадар Европа ва Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлиб турибди (38 ўйин).


Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›