Расман: Гаттузо "Наполи"дан кетди

Alisher
24 май 2021, 08:28
Женнаро Гаттузо ва "Наполи" ҳамкорликни тўхтатишди.

Италиялик мутахассис Италия чемпионати сўнгги тур доирасида "Верона" (1:1) билан дуранг ўйнади ва жамоани Чемпионлар Лигасига олиб чиқа олмади.

Гаттузо "Наполи"ни кетма-кет икки мавсум бошқарди. Неаполликлар ўтган йили турнир жадвалида 7-ўринни банд этишган эди, ҳозир эса жамоа 5-ўринда.

Гаттузонинг бош ютуғи 2019/20 йилги мавсумдаги Италия Кубоги бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/en_sscnapoli