

Футболчи "Вест Хэм" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Лондон клубининг "твиттер"даги саҳифаси эълон қилди.

Келишув 4 йилга мўлжалланган. Инглиз клуби "Лацио"га трансфер учун 35 млн. фунт (+7 млн. бонус) тўлайди.
Олдинроқ, “Вест Хэм” жамоаси 25 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 млн евро тўлаши, бироқ турли бонуслари билан бу маблағ 38 млн еврога етиши мумкинлиги хабар берилган эди. Андерсоннинг ўзи Лондон клубида йилига 3,5 млн евро ишлаб топади.



