Расман: Фати “Барселона”нинг асосий жамоасига ўтказилди ва унинг товон пули ҳам ошди

Eldor Akmurzayev
23 сен 2020, 20:45
Ҳужумчи Ансу Фати каталонияликлар асосий жамоасининг тўлақонлинли аъзосига айланди, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

Хабарга кўра, Фатининг товон пули 170 дан 400 млн еврогача кўтарилди. 17 ёшли форвард ўзига 22-рақамни олди. Аввалроқ, ушби сонли формада Артуро Видаль ҳаракат қилган.

Ансу ёш бўлишига қарамай, “Барса”нинг асосий жамоасида 33 ўйинда қатнашишга улгурди. Унинг ҳисобида 8 гол ва 1 ассист бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com