Расман: Фабрегас фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди

Mirjalol Normatov
1 авг 2022, 22:30
"Монако"нинг собиқ футболчиси Сеск Фабрегас фаолиятини Италияда давом эттиради.

Олдинроқ маълум қилинганидек, хавбек Б Серия вакили "Комо" жамоасига ўтди. Фабрегас янги жамоаси билан 2024 йил ёзигача шартнома имзолади.

Сеск якунланган мавсум Франция чемпионатида атиги 2 та баҳсда қатнашиб, 1 та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal