UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  12 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  4 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  5 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181

Расман: Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат бош жамоасини ишониб топшириш мумкин бўлган мутахассис билан музокараларни якунлади. ЎФА расмийлари шартнома имзолаш мумкин бўлган 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер вариантида тўхталди. 6 август куни мутахассис жамоатчиликка расман таништирилади.

Бунгача ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоага жаҳонда ўз обрўсига эга бўлган мураббий олиб келиниши ҳақида бир неча бор айтиб ўтганди. Бу масала юзасидан ЎФА жиддий иш олиб борди. Термани қабул қилиб олаётган инсон ўзидаги катта масъулиятни ҳис қилиши, халқимизнинг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқариши зарурлигини онгли равишда тушиниб етиши керак эди. Шу важдан якуний қарорга келиш вақт талаб қилди.  

Эктор Купер ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яхши таниш. 62 ёшли мутахассис фаолияти давомида катта ҳажмдаги ишларни бажарган ҳамда футбол оламида ўз номига эга бўлиб улгурган. У 1996 йил Аргентинанинг “Ланус” жамоаси билан КОНМЕБОЛ Кубоги соҳиби бўлди. Бу муваффақияти унга Европа эшикларини очиб берди.

1998 йил Купер Испаниянинг “Мальорка” клубини мамлакат кубоги финалига қадар бошлаб келди, Испания Суперкубоги учун майдонга чиқди. Бир йил ўтиб “Мальорка” Эктор билан УЕФА Кубоги финалигача етиб келди.

Шу тариқа мураббий машҳур “Валенсия” клуби назарига тушди. Катта авлод футбол мухлисларимиз яхши эслашади. “Кўршапалаклар” 2000 ҳамда 2001 йилги мавсумларда Европа Чемпионлар Лигасининг финалигача етиб келиб, кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлишди. Бунда Купернинг роли анчагина катта эди. Чунки “Валенсия”нинг финалгача етиб бориши кўпчилик учун ўзига хос сюрприз бўлганди.

Кейинроқ Эктор Купер Италиянинг “Интер” ҳамда Грециянинг “Арис” жамоаларида яхши ишлади. Бунгача у 1999 йилда Испанияда, 2000 йилда эса Европада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Эктор Купернинг миллий терма жамоадаги юриши 2017 йилга тўғри келди. 2015 йил Миср бош жамоасини қабул қилиб олган Купер, орадан икки йўл ўтиб жамоасини Африка Миллатлар Кубоги финалига қадар бошлаб келди. Шунингдек, 28 йилдан буён мундиал чиптасини қўлга кирита олмаётган мисрликларни Россия—2018 сари бошлаб бора олди. Машҳур Муҳаммад Салоҳнинг мамлакат қаҳрамонига айланиши айнан Эктер Купер даврига тўғри келди.

Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таклифини қабул қилган мураббийи 6 август куни Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида соат 15:00да футбол мухлисларига таништирилади. Шундан сўнг у билан матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда барча турдаги ОАВ иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +415   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика